Ҳусанов, Машарипов… Бугун яна қайси легионерларимизнинг жамоалари ўйнайди?

Khoja
6 apr 2024
Бугун хорижда тўп тепаётган бир нечта легионерларимизнинг жамоалари навбатдаги учрашувларини ўтказишади.

Биз эса одатдагидек батафсил рўйхатни тақдим қиламиз.

Франция чемпионати, 28-тур

Абдуқодир Ҳусанов жамоаси бугун «Гавр»ни меҳмон қилади. Учрашув соат 20:00 га белгиланган.


Эрон чемпионати, 22-тур

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири Жалолиддин Машарипов жамоаси бугун «Мес Рафсанджан» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 га белгиланган.


Қозоғистон чемпионати, 4-тур

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп сурадиган «Қайрат» бугун чемпионатнинг 4-турида «Жетысу« жамоасига қарши баҳс олиб боради. Баҳс 19:00 да бошланади.


Таиланд чемпионати, 24-тур

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев жамоаси бугун чемпионатнинг 24-турида «Чианграй Юн« жамоаси меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00 га белгиланган.


KhojaМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Shuhrat Mahkamov
6 apr 2024
Sergeyevni klubidan Uzb klublari ancha yaxshiroq