Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"

Абдулвосит Бектемиров
21 jul 2024
Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Ҳусниддин Нишонов Қирғиз Республикасига қарши кечган баҳсдан сўнг (3:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги ўйинда анча эркин ўйнадингиз. Бу бош мураббийнинг топшириғи эдими?

- Ҳа. Биз ҳозирги кунда кўпроқ ўзимизнинг ҳимоямиз устида кўпроқ ишламоқдамиз. Яхши ҳимоялансак, тўғри ҳужум қила оламиз. Жаҳон чемпионатига қадар ҳам ҳимоя чизиғимизни яхшилаш устида бош қотирамиз.

- Бугунги ғалабадан сўнг йигитларнинг кайфияти қандай?

- Кайфият ажойиб. Мухлислар келиб бизни қўллаб қувватлашмоқда. Мираброр Усмонов хотира турнири биз учун Жаҳон чемпионатигача яхши тайёргарлик бўлиб беради. Гватемалага қарши сўнги учрашувда янада яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз. Бу сафар Гватемалани мағлуб этишимиз шарт.

- Жаҳон чемпионатига қадар яна қайсидир жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилганми?

- Менда бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасман, тўғриси. Биз ҳозир фақат жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямиз ҳақида қайғ урмоқдамиз. Меҳнат қилишда давом этишимиз керак.

- Бугунги хет-трикни кимга бағишлайсиз?

- Оиламга ва бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлисларга.




Абдулвосит БектемировМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

negmat karabaev
21 jul 2024
Хуснидин енг зури жамоада. Уткан Осие Чемпионатида хам шундай булганиди. Шу учун уни ракиблар куп уришади. Жамоа учун мухим уйинчи. Абос хам сифатли дарвозобон. ешлар хам яхши уйнашди.