Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"

Абдулвосит Бектемиров
12 mar 2025
"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев Элит ОЧЛ нимчорак финали доирасида ўтказилган "Ал Ҳилол"га қарши баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- "Пахтакор" бугун "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди. Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Аламли тарзда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлдик. Ҳозир ҳиссиётларга берилган ҳолда бир нима дейиш нотўғри. Барча хато қилди. Натижадан қониқмадик. Биринчи учрашувда яхши ўйнагандик ва ғалаба қозонгандик. Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди, менимча. Бу футбол ва натижадан қатъи назар ҳаёт давом этаверади. Энди ОКМКга қарши кечадиган кейинги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- "Пахтакор" Элит ОЧЛни тарк этди. Жамоа энди фақат маҳаллий мусобақаларда иштирок этади. "Пахтакор"нинг Суперлига ва Кубок баҳсларида ўз олдига қўйган мақсадлари қандай?

- Биз ҳар бир мусобақада ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Воқеалар қандай ривож олишини вақт кўрсатиб беради. Биз ҳар бир учрашувда майдонга чиқиб, ғалаба қозонишимиз керак. Суперлигами ёки Кубок баҳслари, умуман фарқи йўқ. Жамоадошларим ҳам бундан хабардор. Биз "Пахтакор"миз, ушбу жамоа кучли учликка кириш ёки шунга ўхшаш мақсадлар қўймайди. Биз фақат чемпионликни кўзлаймиз. Максимал натижага эришиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

- Бош мураббий Педру Морейра учрашувдан сўнг кийиниш хонасида футболчиларга нима деди? Кийиниш хонасидаги атмосфера қандай эди? Тўғри, "Пахтакор" бугун йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди, аммо умумий иштирок кутилганидан яхшироқ бўлди...

- Барча хафа эди, 0:4 ҳисобидаги йирик мағлубият. Бош мураббийимиз майдонда нима бўлганини кўрди ва ҳолатни тушуниб турибди. Бош мураббиймиз нутқ сўзламади. Ҳозир фикр билдириш қийин. Мураббийларимиз бир неча кундан кейин ўйинни таҳлил қилиб чиқишади ва қаерда хатоларга йўл қўйганимизни билиб оламиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди 




Абдулвосит БектемировМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Рахматилло Исманов
12 mar
Саудияда хам кор ёгиш керак эди. Шунда яна натижа килиб олишармиди....
Неф69
13 mar
Усироклар...
JAFAR FC QIZILQUM
13 mar
ORZUGA AYB YO'Q.
Aziz Abdullayev
13 mar
Masalan Igorjon sen nechta urgan bòlarding tortinmay aytaver
JAFAR FC QIZILQUM
13 mar
Jalka bularga sarflanayotgan pullar bilan bitta katta mahallani 1 yil boqsa bo'lardi