Икарди ва Дибала Аргентина сафидаги биринчи голларини уришди
Omonjon To`xtamirzayev
23 ноя 2018
Аргентина терма жамоаси ҳужумчилари Пауло Дибала ва Мауро Икарди Мексикага қарши ўртоқлик учрашувида гол уришга муваффақ бўлишди (2:0).
Қизиқ, лекин бу ҳар икки форварднинг миллий терма сафидаги биринчи голлари ҳисобланади. Икардига бунинг учун 8 ўйин керак бўлган бўлса, Дибала дастлабки голини киритиши учун 18 учрашувда майдонга тушишига тўғри келди.