

Вакилларимиз Коста-Рикага имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Илҳом Ҳамроев фикрларини билдириб ўтди.
"Мухлислардан узр сўраймиз. Таркибимизда ёш ўйинчилар кўп эди. Ўйлашимча, тажриба етишмади. Жароҳатлар ҳам оғир келди. Нима десам экан, бу бизга катта сабоқ бўлди. Кейинги мусобақаларда бу хатоларни қилмаймиз деган умиддаман", - дейди Илҳом Ҳамроев.



