Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"

Aslanov Jasurbek
23 nov 2024
"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Илёс Зейтуллаев: "Ўйин старти бироз асабий кечди, аммо барибир Суперлигада жон сақлаб қолиш хоҳиши устун келди ва кўрсатмаларимиз иш берди. Иккинчи даврада "Бунёдкор" барча клублар билан тенгма-тенг ўйнади".

- Биринчи бўлимда "Бунёдкор"нинг ишлари ўхшамади, иккинчи бўлимда ўзгаришлар рўй берди ва вазиятлар кўпайиб, ўйин тақдирини захирадан баҳсга қўшилган футболчи ҳал қилди деса ҳам бўлади.

- Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди. Захирадан баҳсга қўшилганлар доимо ўйинни кучайтириши керак. Футболчилар ўзгаришлар масъулиятини ҳис қилишмоқда. Биринчи бўлимдаги шошқалоқлик йўқолди ва хотиржамроқ ҳаракат қила бошлашди.




Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Nod34 34
23 nov 2024
Shu odam 1984 yilda tuĝilganiga ishonmayman
Бахтиёр Ашуров
23 nov 2024
Илёс яхши ишлаябди!
Dilmurod Umarov
24 nov 2024
Kelasi o'yinlarda omad