Иммобиле "Лацио"дан "Бешиктош"га ўтди ва йилига 6 млн евро маош олади

Alisher
13 июл 2024
Чиро Иммобиле "Лацио"дан "Бешиктош"га ўтди.

34 ёшли форвард икки йиллик шартнома имзолади ва йилига 6 миллион евро маош олади.

Трансфер нархининг 3 миллион еврони ташкил этгани хабар қилинмоқда.

Иммобиле "Лацио"да саккиз мавсум ўйнади ва клуб сафида 340та ўйинда 207та тўп киритди.


AlisherМуаллиф
Манба: bjk.com.tr