32 ёшли футболчининг олдида "Лацио"га ўтиш варианти бор. Рим клуби анча вақтдан буён қанот ҳужумини кучайтиришни режалаштирмоқда. Трансфер январь ойидаёқ амалга ошиши мумкин. Шундай бўлган тақдирда Инсиньенинг маоши камаяди. Айни дамда у МЛСда йилига 7 млн евро маош олмоқда.
Инсинье 2022 йилнинг ёзида "Торонто"га ўтиб, 4 мавсумлик шартнома имзолаганди. Шундан буён у жамоа таркибида 33 ўйинда 11 гол ва 6 ассист қайд этди. Унинг трансфер суммаси 8 млн еврони ташкил қилади.
Изоҳлар