“Интер” Гарайни ижарага олиш учун уриниб кўради

Aslanov Jasurbek
7 авг 2017
Миланнинг “Интер” клуби “Валенсия”га ҳимоячи Эсекьель Гарайни ижарага беришни сўраб мурожаат қилди.

Бу ҳақда Sportitalia нашри хабар тарқатди. “Нерадзуррилар” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга эътибор қаратишяпти. Улар анчадан бери аргентиналик футболчининг ўйинларини кузатиб келишмоқда.

Гарайга “Ювентус” ва “Спартак” клублари ҳам қизиқиш билдиряпти. Аввалроқ “Валенсия”нинг Гарайни 25 млн еврога сотишга тайёр эканлиги ҳақидаги хабар чиққан эди. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: