Интернетда "Барселона"нинг кейинги мавсум учун сафар формаси пайдо бўлди

Narzulla Saydullayev
12 май 2023
"Барселона" янги мавсумда сафар ўйинларини оқ рангли формада ўтказади.

Footy Headlines янги экипировка қандай бўлишини намойиш этди. Форма тўлиқ оқ рангда бўлади, фақат ҳомийлар, эмблема ва енгдаги элементлардан ташқари.

Сўнгги марта "Барса" 1977/78 йилги мавсумда оқ рангли формада ўйнаганди. 70-йилларга қадар Каталония клуби доимий равишда оқ формада ўйнарди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: footyheadlines.com