Иван Бошкович: "Кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлардан кейин бизда босим юқори эди"

Alisher
6 apr 2025
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Бугунги рақибимиз ким эканини яхши танийсиз. Ўйин осон ўтмади, курашларга бой бўлди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси жиддий кураш олиб борди. Бугунги рақибимиз жуда кучли эди. Осон ўйин ўтказмадик. Бундан ташқари бизда кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлардан кейин натижа босими жуда ортиб кетганди. "Совуқ бош" билан ўйлаб, барчасини таҳлил қилиб чиқдик. Ҳар бир вазият учун жиддий курашдик. Ғалаба ниҳоят келдик, 3 очко олдик, бу бошланиши бўлади деб ўйлайман. Катта натижаларимиз ҳали олдинда. Бугунги ғалаба футболчиларга қўшимча мотивация ва ишонч беради.


- Эндигини сафга қайтган Милан Митрович қайси вазиятда жароҳат олди?

- Митрович бугун ўзини жуда яхши кўрсатди. Ўйин эпизодларидан бирида унда кичик муаммо кузатилди. Айни дамда унинг ҳолати ҳақида шифокорлар билан суҳбатлашамиз.



- Легионерларнинг жисмоний ҳолатидан қониқиш ҳосил қиляпсизми? Сабаби мавсум бошланмасидан олдин жароҳат ва касалликлар бўлганди. Бугун эса улар асосий таркибда тушишди... 

- Ҳар бир мураббий ўз жамоасида йўқотишлар бўлишини истамайди. Барча бирдек ўйинга шай бўлгани яхши албатта. Бизда 25 нафар тенг кучли футболчи йўқ. Ёшлар ҳам бор, катталар ҳам. Кўраётган бўлсангиз, ҳар бир учрашувда камида 5 нафар ёш футболчи билан ўйнаяпмиз. Масалан, бугун Жоржевич ва Дориевлар жамоамизга катта самара келтиришди.




AlisherМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Санжар
6 apr
Спасибо большой вам мистер Бошкович!!!)))
Санжар
6 apr
Спасибо большой вам мистер Бошкович!!!)))
jizzax_so'g'diyona
6 apr
Бугунги уйин учун клубдаги хаммага катта рахмат! Кейинги уйинларда омад.
BOBURXON..
6 apr
Andreevni oʻyinga tushirmasa yaxshi ish boʻlar edi.
Elyor Haydarov
6 apr
Сугдиенпда Абдурахмонов бор ЭДИ утган мавсум бпшида голлар уриб узини курсатган уйинчи хозир куринмай колди шу хакида молумот беринг билгани киши РАХМАТ олдиндан