"Жамоани елкасида судраб келмоқда". "Реал" мураббийи Арбелоа Вальверде ҳақида

Khoja
7 мар 2026
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания Ла Лигаси 2025/2026 мавсуми 27-турида "Сельта" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа сардори Федерико Вальверденинг ўйинини юқори баҳолади.

"Феде Вальверде — "Реал" ўйинчиси қандай бўлиши керак бўлса, шундай. Унда Хуанито руҳи бор. У жамоани елкасида судраб келмоқда", — деган Арбелоа.

27 турдан сўнг Испания Ла Лигасида "Реал" 63 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Ҳозирда пешқадам «Барселона»дан атиги бир очко орқада.

27 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларада 38 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 12 та ассист бор.



KhojaМуаллиф
Манба: Marca