

- Илк навбатда йигитларимга раҳмат айтаман. Улар ўзларидаги хоҳиш, иштиёқни намоён қила олишди. Ҳа, бир қанча вазиятларимиз бўлди, бироқ ундан фойдалана олмадик. Бироқ жамоа ўйин олдин берилган кўрсатмаларга мос ҳаракат қилишди ва берилган вазифаларни бажаришди.
- Жамоани яқинда қабул қилиб олдингиз. "Қизилқум" таркибида иккинчи даврада қандай ўзгаришлар амалга оширасиз?
- Келганимга эндигина 2 кун бўлди. Албатта, ёзги трансферлар ойнаси вақтида селекция ишларини олиб борамиз. Ўзгаришлар бўлади. Иккинчи даврада лигада қолиш учун жиддий кураш олиб борамиз. Олдимизга жуда жиддий вазифалар қўйилган ва биз буни бажариш учун максимал равишда ҳаракат қиламиз.



