ЖЧ-2022 саралаш. 3-турда қандай ўйинлар кутмоқда?

Xayrulla Xoliqov
7 oct 2019
10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 3-тур баҳслари ўтказилади.

Маълумки, биз 2-турда дам олгандик. Шу боис октябрь ойида иккита учрашув ўтказамиз. Дастлаб ўз майдонимизда Яманни қабул қилсак, кейин сафарда Сингапур билан ўйнаймиз. 

Ўтган турнинг эътиборга молик жиҳати қуръа жараёнида биринчи саватчадан жой олган кучли жамоаларнинг курашга қўшилгани бўлди. Хитой, Австралия, Эрон, Япония, БАА ва Жанубий Корея ўтган турни ғалаба билан бошлаган бўлса, Саудия Арабистони дуранг қайд этди. Шунингдек, Қатарнинг ўз майдонида Ҳиндистонни енга олмагани ҳам кутилмаган натижа бўлди. 

Қуйида 3-турда бўлиб ўтадиган ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. 


"A" гуруҳи - Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив, Гуам. 

2-турда: Гуруҳдаги ҳар икки учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди. Хитой Мальдив майдонига сафар уюштириб 5:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Филиппин Гуамдан 4:1 ҳисобида устун келди. Хитойликлар сафида Элкесон ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. 

3-тур, 10 октябрь. Хитой - Гуам; Сурия – Мальдив.


"B" гуруҳи - Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Қувайт, Непал.

2-турда: Австралия Қувайтга ҳеч қандай имконият қолдирмай 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Мэттью Леки дублга эришди. Қувайтда кечган баҳсни 12 мингга яқин томошабин кузатиб борди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Непал Хитой Тайпейидан устун келди. 

3-тур, 10 октябрь. Австралия - Непал; Иордания – Қувайт.


"C" гуруҳи - Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа.

2-турда: Эрон терма жамоасига Сардор Азмун ва Карим Ансарифад томонидан киритилган голлар Гонконг устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Камбоджа майдонига сафар қилган Баҳрайн 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Камбоджадаги "Олимпик" стадионида кечган баҳсни 45 минг томошабин кузатиб борди.

3-тур, 10 октябрь. Эрон - Камбоджа; Ироқ – Гонконг. 


"D" гуруҳи - Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур.

2-турда: Ўзбекистон терма жамоаси жой олган гуруҳда ҳам вазият қизғин тус олмоқда. 1-турда бизни ютган Фаластин кейинги  учрашувда имкониятни бой берди. Гуруҳдаги энг кучли рақиб сифатида қаралаётган Саудия Арабистони Яман билан кутилмаганда дуранг қайд этди.

3-тур, 10 октябрь. Саудия Арабистони - Сингапур; Ўзбекистон – Яман. 


"E" гуруҳи - Бангладеш, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қатар.

2-турда: Биринчи ўйинда Афғонистонни 6:0 ҳисобида мағлуб этган Қатар ўтган тур Ҳиндистон билан 0:0 ўйнади. Тўғри, қатарликлар мураббийи асосан иккинчи таркибни туширди, шунга қарамай амалдаги Осиё чемпионидан кўпчилик ғалаба кутганди. Фашад Нур томонидан киритилган гол эса Афғонистонга Бангладеш устидан кичик ғалабани тақдим этди.

3-тур, 10 октябрь. Бангладеш - Қатар; Уммон – Афғонистон. 


"F" гуруҳи - Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон.

2-турда: Тожикистон кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлаб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Усмон Тошев шогирдлари навбатдаги баҳсни ҳам 1:0 ҳисобида якунлашди. Япония сафарда Мьянмани мағлуб этди. Мьянмадаги стадионга 25 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди. 

3-тур, 10 октябрь. Япония - Мўғулистон; Қирғизистон – Мьянма. 


"G" гуруҳи - БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия.

2-турда: БАА саралаш ўйинларини қийин ғалаба билан бошлади. Малайзиялик футболчилар 1-дақиқадаёқ ҳисобни очишди, бироқ тайм тугашига икки дақиқа қолганида Али Мабхут ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик Али Мабхут яна гол уриб жамоасига илк уч очкони келтирди. Индонезия майдонига сафар уюштирган Таиланд 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

3-тур, 10 октябрь. БАА - Индонезия; Вьетнам – Малайзия.

 

"H" гуруҳи - Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри Ланка.

2-турда: Охирги гуруҳда иккита корейс жамоаси ғалабага эришди. Жанубий Корея сафарда ён қўшнимиз Туркманистонни мағлуб этган бўлса, шимолликлар Шри Ланкани кичик ҳисобда мағлуб этиб қайтишди. Ашхободда кечган баҳсни 26 минг томошабин кузатиб боргани эътиборга молик.

3-тур, 10 октябрь. Жанубий Корея - Шри Ланка; Ливан – Туркманистон.

 

P.S. Мазкур саралаш босқичида Осиёдан 40та давлат қатнашмоқда. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиблари (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган 4та иккинчи ўрин эгаси (жами 12та жамоа) кейинги босқичга йўл олади. Дастлабки икки тур натижаларидан сўнг иккинчи ўринда бораётган Сурия, Австралия, Эрон ва Япония ҳозирча энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб туришибди. 


Х.Холиқов. 


Xayrulla Xoliqov Мақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Villa77
7 oct 2019
Саудия Ар - Сингапур 0-0 1-1 ничья кутиб коламиза , Узбекистон - Яман 4-0
Lester muxlisi
7 oct 2019
Olga uzbeklar
Shohjahon_Shohnazarov
7 oct 2019
Saudiya Singapurni kichik hisob farqi bilan yutsa kerek. O'zbekiston esa Yamanni yirik hisobda yutadi inshoolloh. Eldordan dubl kutamiz
aral2019
7 oct 2019
Узбекистон - Яман 5-0
ACMILANCOM, BERLUSKONI, ROSSONERI
7 oct 2019
Биз учун энн асосийси ҳозир Яман бўлиб турибди. Шу ўйинни ўзимиз истагандай юта олсак буёғи осон кечади. Сабаби биз Яман билан ўйиндан кейин Сингапурга учамиз, Сингапур эса 10-октябрда Саудия Арабистонига сафар қилади.Қитъанинг у четидан бу четига сафар қилиб яна нафақат гуруҳнинг, Осиёнинг грандларидан бири бўлмиш Саудия билан ўйнайди. Ва айнан шу ўйинда кўп куч йўқотгани етмагандай яна лаш лушларини йиғиштириб мағрибдан машриққа томон узоқ йўлни босиб ўтишади. Биз эса марказий осиёдан бир томонлама йўл орқали улардан олдин етиб борамиз ва Сингапурликларни Сингапурда кутиб оламиз (!). Яман билан ўйинга қараганда Сингапур ўйини осон кечади деб ўйлайман. Йигитларимиз сафардан йирик ҳисобда ютиб қайтишларига ишоняпман!
Doktor Haus
7 oct 2019
Qaysi o'yinlar olib beriladi
Azalshoh
7 oct 2019
Yaman bilan uchrashuvda bizni faqat yirik hisobdagi g'alaba qanoatlantiradi.Saudiya -Singapur o'yinida durangga rozimiz!
Ronaldo No:1
7 oct 2019
Uzbekistan 4-0 Yaman Shomurodov 18, 58 Igor Sergeov 65. Hamdamovv 32
Husniddin Imomaliyev
7 oct 2019
UZB 2 : 0 Yaman
ACMILANCOM, BERLUSKONI, ROSSONERI
7 oct 2019
Абрамов Яман билан ўйинда майдон марказида О.Аҳмедов билан Ж.Искандеровни, Сингапур билан ўйинда И.Алибоев билан О.Ўриновларни ўйнатса мақсадга мувофиқ бўларди деб ўйлайман! Қанотларда ҳам бизда танлов катта. Ж.Машарипов билан Д.Ҳамдамов дастлабки ўйинда ўйнаса кейинги ўйинда Ж.Яхшибоев билан А.Ғаниевларни рокировка қилса бўлади. Ҳужум билан ҳимоядагилар ўзгармагани маъқул. Бизда бир хил савиядаги иккита таркиб жамланган ҳозир. Шундай қилсак биринчидан футболчиларга дам бериб ўйнатилади, иккинчидан учинчи ўйинда рақибиз бўлмиш асосий рақобатчимиз Саудия Арабистони ўйиндан олдин қандай таркибда тушишимизни ва қандай тактикада ўйнашимизни билолмайди. Фаластин нимани ҳисобига ютди бизни? Бир хил таркиб ва бир хил тактикадан фойдаланганимиз учун!
Кўпроқ кўрсатиш