

Қатардаги мундиал билан эрта хайрлашган Мексикада ҳам мураббий ишдан кетди.
“Натижага мен жавобгарман. Шартномам финал хуштаги билан бирга якунланди”, деган Саудия Арабистони билан баҳсдан кейин Херардо Мартино.
60 ёшли аргентиналик 2019 йилдан бери мексикаликларни бошқариб келаётганди. Жамоа унинг қўл остида 2019 йил КОНКАКАФ Олтин кубоги соҳибига айланган.



