Жеррард ПСЖда иш бошлаши мумкин

Mirjalol Normatov
21 feb 2023
Стивен Жеррард ПСЖ бош мураббийига айланиши мумкин.

"Scottish Daily Express" хабарига кўра, Франция клуби раҳбарияти Кристоф Гальтьенинг фаолиятидан мамнун эмас. ЕЧЛдаги "Бавария"га қарши ўйини орқали клубдагилар жамоанинг келажагига шубха билан қарашмоқда. Айни дамда Жеррарддан ташқари Томас Тухелнинг ҳам номзоди кўриб чиқилмоқда.

Жеррарднинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги жамоаси "Астон Вилла" бўлган ва октябрь ойида истеъфога чиқарилганди.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: Scottish Daily Express

Изоҳлар

football4fans
21 feb 2023
He qoysanchi... ))
Барса гол
21 feb 2023
Уйнаса уйнайвермайдими . Хеч нимани узгартирмайди улар иккинчи таркиб уйинчиларику .Шуни езмасаларинг хам буларди.