Жейдон Санчо АПЛ грандига ўтиши мумкин

Alisher
16 авг 2024
"Челси" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жейдон Санчога қизиқиш билдирмоқда.

Лондонликлар "Манчестер Юнайтед"га трансфер тўлови тўламоқчи, шунингдек ўз академиясидан икки ўйинчини бермоқчи. "Челси" бунинг эвазига Санчони харид қилиш мажбурияти билан ижарага олишга ва бутун маошини тўлашга тайёр.

Ўйинчининг МЮ билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жейдон ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Боруссия" (Дортмунд)да ижара асосида ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: Fussball News