Кака: "Менинг "Реал"даги асосий муаммом - Моуриньо эди"

Mirjalol Normatov
31 дек 2019
"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Кака Мадрид клубидаги фаолияти ҳақида гапирди.

"Илк йилда оёқларимда муаммолар пайдо бўлди, шундан кейин мушаклар. ЖЧдан кейин мени операция қилишди ва 6 ойга сафдан чиқдим. Қайтганимда эса Моуриньо жамоани бошқараётганди.

Менинг "Реал"даги асосий муаммоларим - жароҳат ва Моуриньо эди. Унга ўзимни кўрсатиш ва кўпроқ имкониятга эга бўлиш учун барча имкониятларимни ишга солиб, 3 йилимни йўқотдим. Албатта, бу унинг танлови эди, буни мен назорат қила олмасдим. Нима бўлса ҳам, профессионаллигимча қолдим.

Ҳаттоки бугун ҳам "Реал"га боришим мумкин. У ернинг эшиклари мен учун ҳар доим очиқ. Перес мени клубнинг энг яхши футболчиларидан бири деб атайди", - деди Кака.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Grande Círculo de SporTV