Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди

Sherzod Nurmatov
10 дек 2025
"Бавария" қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис 262 кундан кейин биринчи марта мюнхенликлар таркибида майдонга тушди.

Канадалик ҳимоячи хочсимон боғлами узилишидан тўлиқ тузалди ва "Спортинг"га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида 88-дақиқада захирадан қўшилди.

"Бавария" ва "Спортинг" ўртасидаги ўйин мюнхенликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди. 

25 ёшли футболчи март ойида Канада терма жамоаси учрашувида жароҳатланган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com