"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди

Aslanov Jasurbek
30 июл 2025
"Барселона" "Камп Ноу" стадионида чим ётқизишни бошлади.

Каталония клуби 14 сентябр куни Ла Лиганинг 4-турида "Валенсия"га қарши мавсумнинг биринчи уй учрашувини реконструция қилинаётган аренада ўтказмоқчи. "Блауграна"нинг дастлабки учта ўйини сафарда ўтказилади.

"Барселона" аллақачон "Камп Ноу"ни қурилиш нормалари бўйича фойдаланишга топширишга рухсат олган. Энди мухлисларни киритиш учун лицензия олиш қолди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca