

"Буффон Италия терма жамоасининг юзи саналади. У жуда маҳоратли, ажабтовур дарвозабон. Жижи исталган муаммони ечимини топа олади. Францияда бўладиган Европа чемпионатида Буффон терма жамоанинг етакчиси бўлади. У бизнинг юлдузимиз. Жижи терма жамоамизда муҳим аҳамият касб этади. Италия терма жамоаси учун Буффон жуда муҳим", - дейди Тавеккио.



