

"Мессини ҳеч қачон спортзалда кўрмаганман. У тўпни тўхтатишни машқ қилганини ёки бошқа нарса устида ишлаганини кўрмаганман. Леода ҳаммаси табиий содир бўлади.
Криштиану ҳақида гапирадиган бўлсак, у кун бўйи спортзалда бўлишим керак деб ўйлайди.
У ҳар томонлама кучли бўлишни истайди. Машғулот соат 9да бошланса, 8да базага келганимизда Роналду шуғулланаётган бўлади. Бир куни 6да келдим, лекин яна уни кўрдим" - дейди Тевес.



