

"Одамлар! Менинг инглиз тилим яхши эмас. Мен "Краснодар" - "Динамо" учрашуви форс-мажор ҳолати туфайли қолдирилганини тўғри англадимми?!" - деб ёзди Карпин РПЛ хабарини илова қилгани ҳолда.
Аввалроқ РПЛ раҳбарияти жамоаларда аниқланадиган коронавирус инфекцияси ҳолатлари форс-мажор эмаслигини айтганди. Шу туфайли "Ростов" "Сочи" билан ўйинда ўз тарбияланувчилари билан иштирок этишга мажбур бўлганди.



