Касбидан роҳат олаётган Алимурод Мамадаминов 61 ёшда!

Narzulla Saydullayev
15 сен 2019
Бугун Ўзбекистон фотография соҳасида ўз “муҳри” ва ўрнига эга мутахассис, ҳамкасблари орасида биринчилардан бўлиб ўзининг спортга оид асарлари кўргазмасини намойиш этган устозимиз Алимурод Мамадаминов 61 ёшга тўлдилар.

Буюк устозлардан сабоқ олиб, ўзи ҳам бугунги кунда кўплаб шогирдларга ўз билганларини улашиб келаётган Алимурод ака касбининг устазодаси. Шу пайтгача бу инсон ҳақида ҳеч ким салбий фикр билдирмаган. Шундан ҳам Алимурод Мамадаминовга берилажак таърифлар қандай эканлигини билиб олиш мумкин.

Алимурод ака ўзбекистонлик фото мухбирлар орасида биринчилардан бўлиб фақат спортга оид суратлардан иборат илк шахсий фотокўргазмасини кенг оммага намойиш этган. Ўша кўргазмага муаллифнинг фаолияти давомида тарихга муҳрланган энг сара асарлари қўйилганди.

Алимурод Мамадаминов ҳақида узоқ гапириш, илиқ фикрларни билдириш мумкин. Барча ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари номидан бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Алимурод Мамадаминовни унутилмас сана билан муборакбод этамиз. Фарзандлар, неваралар, шогирдлар бахтига ҳамиша соғ ва саломат бўлинг, Алимурод ака!



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia