Касильяс айни дамда кимларни энг кучли дарвозабонлар деб ҳисоблашини айтди

Alisher
14 ноя 2020
Испания терма жамоаси собиқ дарвозабони Икер Касильяс айни дамда кимни дунёдаги энг кучли дарвозабон деб ҳисоблашини айтди.

"Тер Штеген ва Облакнинг иккаласи ҳам ўзларининг клублари учун муҳим ўйинчилар деб ҳисоблайман. Куртуа эса биз "Реал"да кўришни кутган дарвозабонга айланди.

Мен уларни дунёнинг бошқа дарвозабонларидан юқорига қўйган бўлардим", - дейди Касильяс.

Тер Штеген мавсум стартини жароҳати сабаб ўтказиб юборди ва ҳозирча Ла Лигада 1та ўйин ўтказди. Куртуа эса Испания чемпионатида 8та ўйинда ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиқди. Облак эса Ла Лигадаги 7та ўйинда ўз дарвозасидан атиги 2 бор тўп олиб чиқди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca