Кавани "Вильярреал" билан келишувга эришди

Alisher
20 авг 2022
Эдинсон Кавани "Вильярреал"га ўтишга яқин.

Испан клуби 35 ёшли форвард билан келишувга эришди, бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

"Вильярреал" уругвайликдан Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани кафолатламагунига қадар кутишни сўради, шундан сўнг клуб ҳужумчи билан шартнома имзолайди.

Кавани учун "Ницца" ҳам даъвогарлик қилмоқда ва французлар испанлардан кўра яхшироқ маблағ таклиф этишмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira