

Хабарингиз бор, африкаликлар 26 март куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида иштирок этишади. Фарғонадаги кутиб олиш тадбирида Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол ассоциацияси, “Нефтчи” клуби матбуот хизмати, ОАВ вакиллари ва мухлислар иштирок этишди. Меҳмонлар шаҳар марказидаги “Asia” меҳмонхонасидан жой олишди.






