Саудия Арабистони чемпионати клублари "шаҳарликлар"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнега жиддий қизиқиш билдирмоқда.
"GiveMeSport" маълумотларига кўра, иккинчи дивизиондаги "Неом" клубидан ташқари футболчига "Ал Қодисия" томонидан қизиқиш бўляпти. Шунингдек, у Европа клублари ва Американинг "Сан-Диего" жамоасидан таклифлар олган.
Аввалроқ Де Брюйне мавсум охирида "Манчестер Сити"ни тарк этишини эълон қилганди. У жорий мавсум 30 ўйинда 4 та гол урди ва 7 та голли пас узатди.
Изоҳлар