Кейинги Америка Кубоги Бразилияда ўтказилади

Tolibjon Qosimov
8 июн 2016
"Goal.com" порталининг маълум қилишича, 2019 йилда ташкиллаштириладиган Америка Кубоги Бразилияда ўтказилади.

Бу ҳақда КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингес матбуот анжумани пайти тасодифан айтиб қўйди. Амалдор айни пайтда АҚШда бўлиб ўтаётган юбилей Америка Кубогининг ташкилотчилик даражаси ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, 2019 йили Бразилия ҳам турнирни муносиб ташкиллаштиришини айтган. Ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай расмий маълумот мавжуд эмас. КОНМЕБОЛ вакиллари бу мавзуга изоҳ беришни исташмади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com