Бундеслига ва иккинчи даражали лиганинг кейинги туридан бошлаб тажриба сифатида ҳакамлар ВАРдан сўнг ўз қарорларини оммага тушинтиришади. Бу янгилик фақат ҳакам ВАР мониторига борганидан сўнггина амалда қўлланилади.
Бу ғоя дастлаб қуйидаги баҳсларда синаб кўрилади: "Бавария" - "Хольштайн Киль", "Санкт Паули" - "Аугсбург", "Фортуна" - "Ульм", "Айнтрахт" - "Вольфсбург", "Байер" - "Хоффенхайм". Кейинчалик тажриба "Боруссия" Дортмунд, "Фрайбург", "Лейпциг" ва "Гройтер Фюрт" стадионларида ўтказилади.
Изоҳлар