

Компани УEФА матбуот хизматига Кейн сўнгги кунларда интенсив машғулотлар олиб бораётганини ва юқори спорт формасига қайтиб бораётганини таъкидлади. Бельгиялик мураббийга кўра, ҳужумчи "Реал"га қарши ўйнашга тайёр:
"Кейн бўйича якуний қарорни ўйиндан олдин қабул қиламиз. Ульрайхдан ташқари "Бавария"нинг барча футболчилари ўйнашга тайёр. Бизда ажойиб таркиб бор".

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Бавария” учрашуви бугун 00:00 да бошланади.



