Клопп Слот ҳақида фикр билдирди

Khoja
25 ноя 2025
"Ливерпул"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг ҳозирги устози Арне Слот ҳақида фикр билдирди.

"Ўзгаришлар ҳар доим таъсирини кўрсатади. Ва ўзгаришлар ҳар доим вақт талаб қилади.

Агар Луис Диас ва Дарвин Нуньесни сақлаб қолишганида — улар ўйнар, муаммолар пайдо бўла бошларди, ҳамма "Бизга ўзгаришлар керак" деб айтарди.

Энди у ерда янги йигитлар бор ва улар ҳақиқатан ҳам яхши ўйинчилар. Ҳозирча бу иш бермаяпти. Буни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Одамларга мослашиш учун вақт керак. Ҳаммаси жойида", - деб фикр билдирди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com