Компани ЧЛ 1/4 финали ҳақида: "Интер" — Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга муаммо яратишга ҳаракат қиламиз"

Aslanov Jasurbek
7 apr 2025
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида "Интер"га қарши бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди.

Биринчи баҳс 8 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.


"Жароҳатларлар билан боғлиқ вазият? Эртага кўрасизлар (бу вазиятни қандай ҳал қилишимизни). Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга, "Интер"га муаммолар яратишга ҳаракат қиламиз. Рақиб ўйиннинг турли босқичларида қандай ҳаракат қилишни жуда яхши билишади. Улар Европадаги энг кучли жамоалардан бири.


Мюллер? У мотивацияга муҳтож эмас, бутун жамоа каби у ҳам катта ўйинларга тайёр. Бундай баҳсларда ҳар бир футболчи иштирок этгиси келади", — деди Компани.


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Қопқоқ: gianlucadimarzio.com

Изоҳлар

Dilshod Bozorboyev
7 apr
Bu Kompany juda kamtarlik qilibdi, interni yorvorda kerak
fff
8 apr
Inter kuchli
{ CHELSEA }
8 apr
Bavariya yutsa kerak baribir...