Константин Свиридов: "Тасисат Дарёи"дан қўрқмаймиз"

Tolibjon Qosimov
15 июл 2016
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидан олдин "Олмалиқ" сардори Константин Свиридов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Олмалиқ" мусобақада биринчи марта иштирок этади. Таркибимизда Осиё чемпионатида аввал қатнашганлар ҳам, қатнашмаганлар ҳам бор. Рақибларимизни ҳурмат қиламиз, "Тасисат Дарёи" Осиёда етакчи бўлсада, улардан қўрқмаймиз ва майдонда ўз ишимизни қиламиз.

Олдимизга қўйилган биринчи вазифа - гуруҳдан чиқиш. Плей-оффда эса имкон қадар финални кўзлаб ҳаракат қиламиз.

Воҳид Шамсаи ёши ўтиб бораётганига қарамай, ундаги техника ва тажриба исталган жамоага муаммо туғдира олади. Унга паст баҳо бериш керак эмас, бежизга ўтган мусобақада тўпурар ва энг яхши ўйинчи бўлмаган. Шериклари ҳам кучли футзалчилар, Шамсаи Осиё чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади", - дея таъкидлаб ўтди Свиридов.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz