Конте: “Реал” билан ўйин биз учун финал бўлади”

Eldor Akmurzayev
24 ноя 2020
Чемпионлар Лигаси 4-тури 26 ноябрда ўтказиладиган “Интер” – “Реал” баҳси олдидан мезбонлар устози Антонио Конте ўз фикрлари билан бўлишди.

“Бу биз учун финал. Икки дуранг, Мадриддаги мағлубиятдан сўнг, бироз вазиятни ўнглаш учун “Реал”ни енгишимиз керак.

Қийин ўйин бўлади. “Реал”ни биламиз, ҳатто яқин тарих бу ҳақда айтиб турибди. Бироқ, истасак ғалаба қозонишимиз мумкин. Боримизни бағишлаган ҳолда ва эътиборни жамлаб ҳаракат қилишни яхши биламиз”, дейди Конте.

Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги баҳсда Зинедин Зидан шогирдлари 3:2 ҳисобида зафар қучишган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA