Косьелни янги жамоаси билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
12 июл 2019
"Арсенал" ҳимоячиси Лоран Косельни фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.

33 ёшли футболчи "Ренн"га ўтишга яқин турибди. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда ва улар трансфер борасида келишиб олишга яқин турибди. Лораннинг "канонирлар" билан шартномаси 2020 йил ёзига қадар давом этади.

Олдинроқ Косельни "Арсенал" билан АҚШдаги турнега жўнаб кетмагани борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports