"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди

Alisher Ostonov
24 май 2025
"Краснодар" тарихда илк бор Россия чемпиони бўлди.

30-турда Мурод Мусаев шогирдлари "Динамо"ни мағлуб этиб (3:0), РПЛ ғолибига айланди.

2008 йилда тадбиркор Сергей Галицкий томонидан асос солинган "Краснодар" илк бор Россия чемпионлигини қўлга киритди.

Жамоа ўтган мавсумда РПЛда иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, бунгача уч марта (2015, 2019 ва 2020 йилларда) бронза медалини қўлга киритган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia