Крис Коулман Хитой клубига бош мураббий бўлди

Крис Коулман “Хэбэй Чайна Форчун” бош мураббийи бўлди.

Уэльс терма жамоаси ҳамда “Сандерленд” клуби собиқ бош мураббийи Крис Коулман “Хэбэй Чайна Форчун” клуби бошқарувига тайинланди. Коулман Мануэл Пеллегринининг ўрнини эгаллади. Хитой клуби шунингдек, Дэвида Мойес номзодини кўриб чиққан, бироқ Коулман номзодида тўхтаган.


Манба: Sky Sports