Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди

Administrator
3 дек 2025
Унинг фикрича, икки даврни таққослашнинг умуман фойдаси йўқ.

Тони Кроос "Реал"нинг ҳозирги таркибини унинг пайтидаги авлод билан таққосламасликка чақирди.

"Биз илгари [жамоада] бўлганлар ҳақида гапирмаслигимиз керак, чунки бу ҳеч кимга наф келтирмайди. Жамоага етишмаётганимни эшитишим шарт эмас. Мен табассум ва яхши кайфият билан кетдим. Жамоа бошқа турдаги ўйинчилар билан ғалаба қозониш йўлини топиши лозим. Мен энг аввало "Реал"нинг ғалаба қозонишини ва бу гаплар тўхташини истайман.

Ҳозир Хабига алоҳида маслаҳатларим йўқ. Бу икки хил авлод ва ўзингизда бор нарсага мослашиш муҳим. Мен улардан бири бошқасидан яхшироқ демоқчи эмасман - бу турли хил ўйинчилар, аммо бу кимдир яхшироқ ёки ёмонроқ дегани эмас. Бу бошқа ўйин," - деди "Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.


AdministratorМуаллиф
Манба: Marca