Кроос: "Вальверде — кучли характерга ва тўғри ёндашувга эга инсон"

Sherzod Nurmatov
9 апр 2026
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос уругвайлик футболчи Федерико Вальверденинг ўйинига юқори баҳо берди.

"Реал" учун энг яхши бўлмаган бу мавсумда Феде жамоанинг ривожланишида катта роль ўйнади. Унинг ўзи ҳам номукаммал лаҳзаларни бошдан кечирди, аммо унинг ривожланиши ва "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги ўйини тасодиф эмасди.

У нафақат моҳир футболчи, балки кучли характер ва тўғри ёндашувга эга инсон. Ўшандан бери у майдонда доимо ажойиб ўйин кўрсатиб келмоқда. Феде ҳозирда кўрсатаётган даражаси чиндан ҳам эътиборга молик — мен уни иложи борича узоқроқ вақт давомида сақлаб қолишини истайман", – деди Кроос.

Феде ушбу мавсум "Реал" сафида 42 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN