

"Жароҳат туфайли мен Еврода иштирок эта олмайман. Аввало мен тўлиқ тикланиб олишим зарур ва бу вазиятда аниқ саналарни гапирмаган маъқул. Агар омадим чопса, майда битта ўйинда иштирок этаман.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик дарвозабон август ойида чап тиззасидан жиддий жароҳат олиб, сафдан чиққанди.


