

"Қаймоқранглилар" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Лука Йовичнинг ўйинидан норози ва уни сотиб юборишни режалаштиряпти. Сербиялик форварднинг ўрнини "шпорлар" шарафини ҳимоя қилаётган кореялик футболчи Сон Хён Мин эгаллаши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Мадрид гранди Сон учун 80 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, АПЛнинг жорий мавсумида 21 ўйинда майдонга тушган 27 ёшли кореялик форвард 9 гол, 8та самарали узатмага муаллифлик қилган.



