"Кетсанг-чи, энди. Барибир сени майдонга туширмаймиз"
Эътиборли жиҳати, мавсумнинг илк тури ўтган 4 та ўйиндан 3 тасида дуранг натижа қайд этилди ва фақатгина "Сельта" ўз уйида "Алавес" устидан ғалаба қозонди.
Мавсумнинг биринчи учрашувида "Атлетик" "Хетафе" билан очколарни (1:1) бўлишиб олди. Пайшанба оқшомида "Жирона" ҳам сафарда "Бетис" билан дуранг (1:1) ўйнади.
"Севилья" "Лас-Пальмас"ни енга олмаган бўлса (2:2), бугун, шанба, тунда "Барселона" "Валенсия" билан куч синашади.
Европа Суперкубогида зафар қучган "Реал" эртага сафарда "Мальорка" билан, Мадриднинг "Атлетико"си эса душанба оқшомида "Вильярреал" билан беллашади.
Изоҳлар