"Лацио" "Гранада" дарвозабони Машимиануни сотиб олишга яқин. Унга "Барселона" қизиқаётганди

Sherzod Nurmatov
10 июл 2022
Рим клуби "Гранада" посбони Луиш Машимиануни харид қилмоқда.

Журналист Фабрицио Романо маълумотларига қараганда, римликлар португалияликни 10 млн евро эвазига сотиб олишади. Томонлар келишувнинг якуний тафсилотларини ҳал қилишлари қолди холос.

Аввалроқ Италия клубини дарвозабонлар Хосе Рейна ва Томас Стракоша тарк этганди.

Маълум бўлишича, Машимиануга "Барселона" ҳам қизиқиш билдирган.

23 ёшли дарвозабон ўтган мавсумда Ла Лигада 127 та сейвни амалга оширган – бу ҳаммадан кўп дегани.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano