

Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.
Римликлар президенти Клаудио Лотито икки бор эҳтимолий ўтишни муҳокама қилиш учун 27 ёшли италияликнинг агенти билан учрашди.
"Лацио" футболчига 5 йиллик шартнома ва йилига 3,2 миллион евро маош таклиф қилмоқда.
Романьоли 2021/22 йилги мавсум "Милан" таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Ўйинчининг шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



