

1 апрель куни чемпионатнинг дастлабки тур учрашувлари бошланди. Унда Самвел Бабаяннинг дебютида "Спартак" жамоаси сафарда "Елгава"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ўтган ҳафтада эса Латвия чемпионатининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бу турда Бабаян жамоаси ўз майдонида ишончли тарзда "Метта" клубини 3:0 ҳисоби билан доғда қолдирди.

Демак, дастлабки икки турдан кейин Латвия чемпионатининг турнир жадвали шундай кўриниш олган:

Маълумот учун, "Спартак Юрмала" кейинги турни 14 апрель куни "Вальмейра" жамоасига қарши ўтказади.



