Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин

Alisher Ostonov
13 дек 2025
28 ёшли ҳужумчи Лаутаро Мартинес фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

28 ёшли ҳужумчи Лаутаро Мартинес фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.


Манбаларга кўра, аргентиналик футболчи Роберт Левандовскининг узоқ муддатли ўринбосари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Польшалик ҳужумчи мавсум якунлангач каталонияликларни тарк этиши эҳтимоли юқори.


Мартинес 2018 йилдан бери "Интер"да ўйнамоқда. Ҳужумчи бу мавсумда клуб сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: El Nacional