Энди унинг ҳисобида 22 та гол бор, бу илгари ушбу рекордни қайд этган Ференц Пушкашникидан биттага ортиқ. Левандовски "Жирона"га қарши ўйинда иккита гол урди ва "Барселона"нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасида муносиб ҳисса қўшди.
Роберт Левандовски жорий мавсум барча мусобақаларда жами 38 та гол урди, шундан 25 таси Ла Лигада. Бу унга тўпурарлик пойгасида Килиан Мбаппени уч гол фарқи билан ортда қолдириш имконини берди.
"Барселона" ҳамон Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар