"Лидс" 45 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси 32-турида "Лидс Юнайтед"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа "қизил иблислар" 1981 йилдан бери илк бор "Олд Траффорд"да "Лидс"га чемпионат ўйинида ютқазди.

Аввалги марта манкунианликлар ўз майдонида йоркширликларга 1981 йил февралда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Ўша мавсум якунларига кўра "Манчестер Юнайтед" чемпионат жадвалида 8-ўринни, "Лидс Юнайтед" эса 9-ўринни эгаллаган.

АПЛ-2025/2026 мавсуми 32-туридан кейин "Манчестер Юнайтед" 55 очко билан учинчи ўринда қолди. "Лидс" 36 очко билан 15-ўринда турибди.


Манба: Championat.com