Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.
Англия клуби ва Франциянинг "Лион" жамоаси ўртасидаги ўйин 10 апрель куни Лион шаҳридаги "Групама"да бўлиб ўтди. Учрашувнинг бош ҳаками сифатида швециялик Гленн Нюберг ишлади. 2:2 ҳисобидаги шиддатли ўйинда Онана икки марта хатога йўл қўйди, бу эса "Юнайтед" зарарига голлар олиб келди.
Дарвозабонга қаратилган танқид ва таҳдидлар фонида ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг оиласи хавфсизлигини кучайтирди. Жавоб ўйини 17 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади ва унда жамоалар турнирнинг ярим финал иштирокчисини аниқлайди.
Камерунлик посбон 2023 йилнинг ёзида "Интер"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.
Изоҳлар